Кун сенсацияси: АПОЭЛ клуби қўшимча вақтда 3 та гол уриб, ЕЧЛ’нинг кейинги босқичига чиқди (Видео)

11:55, 03 август

Кеча Европа чемпионлар лигаси турнирига саралашнинг учинчи босқичи доирасида жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Мазкур учрашувлардан бирида Кипрнинг АПОЭЛ жамоаси Норвегиянинг “Русенборг” клубига қарши баҳс олиб борди. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда норвегияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги ўйиннинг 90 дақиқаси эса 0:0 ҳисобида якун топди.

Аммо энг қизиғи ҳали олдинда эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда АПОЭЛ ўзида ғайриоддий куч топиб, бирин-кетин голлар кирита бошлади. Голлар 92, 96 ва 99 дақиқаларда киритилди.

Айнан мана шу ирода ва матонат эвазига АПОЭЛ Европа чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди. Қуйида мана шу сенсацион ўйинда киритилган голларни томоша қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!