Мадина Мумтоз учун бугунги кун омадсиз бошланди

12:43, 03 август

Актриса ва хонанда Мадина Мумтоз ўзи билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатни Instagram`даги саҳифаси орқали маълум қилди.   

Мадина ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Captiva русумли автомобилининг орқа ойнаси синдириб кетилгани акс этган суратни жойлади ва уни қуйидагича изоҳлади: 

“Мана бизнинг хайрли кун. Ўғриларни тўғри йўлга бошласин Аллоҳ. Келган бало қазо шунга урсин. Машиналарни кўчада қолдирманг”

Суратлардан маълум бўлишича, хонанданинг шахсий автомобилининг орқа ойнаси номаълум шахслар томонидан уриб, синдирилган. Мадина изоҳлардан бирига жавобан бундай ҳолат учинчи марта юз бераётгани ва ҳатто бунга кўникиб қолганини ҳам билдириб ўтган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!