Севинч Шароф билан муносабатларига путур етаётганига ишора қилди

15:14, 03 август

Хонанда Севинч Мўминова ўзининг Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирган сўзлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Қизалоғим, маликам, ҳеч ўксинма бу бешафқат ҳаётда! Онанг сенга шундай меҳр берадики, ҳеч кимни меҳрига муҳтож бўлмайсан, ИншаАллаҳ! Онанг сани шундай беками-кўст катта қиладики, ҳеч кимдан кам бўлмайсан, ИншаАллаҳ! Онанг сани шундай тарбиялайдики, энг гўзал намуна бўласан, ИншаАллаҳ! Сан шунақа меҳрибон қизсанки, худди Аллоҳим бутун меҳрни баъзи бир меҳрсиз инсонлардан олиб аямай сенга бергандек! Ўзимни қалби пок беғуборим, сани қанчалик яхши кўришимни тасавур ҳам қилолмайсан. Бу туйғуни менга берган буюк Аллоҳимга беҳисоб шукур! Сен ҳеч қачон йиғлама болам, мен сен учун, сенинг бахтинг учун яшайман! Сенинг тоғдек онанг бор, ҳеч кимга, ҳеч кимни меҳрига зор қилмайдиган кучли онанг бор! Сен бахтли аёл, бахтли рафиқа ва бахтли она бўласан, ИншаАллаҳ!”,—деб ёзди Севинч қизининг суратини ўз саҳифасига жойлаб.

Мазкур пост хонанданинг “фолловер”лари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Интернет фойдаланувчилари хонанданинг турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани ҳақидаги имш-мишларга ойдинлик киритишни сўраган, бироқ Севинч бу ҳақдаги саволларни очиқ қолдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!