Словенияда икки футболчи даҳшатли автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди

15:20, 03 август

Словениянинг “Марибор” клубининг икки нафар аъзоси автоҳалокатда ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳтат олди. Бу ҳақда 101GreatGoals портали хабар бермоқда.  

Манбанинг таъкидлашича, ичида 4 нафар футболчи бўлган машина катта тезликда устунга бориб урилган. Натижада 21 ёшли сербиялик ҳужумчи Зоран Бальяк ва 20 ёшли словениялик ҳимоячи Дамьян Марьянович воқеа жойида ҳалок бўлди. Машина тикланиб бўлмас ҳолатга келган.

20 ёшли сербиялик дарвозабон Любомир Моравца автоҳалокат туфайли оғир жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди. Автомобил ичида бўлган словениялик ҳимоячи Зига Липушек енгил жароҳат билан қутилиб қолган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!