Полиция образидаги Роналду одамларни калака қилди (Видео)

09:29, 04 август

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду полициячи образига кириб, одамларни калака қилди. Воқеа ҳақида Lenta.ru хабар берди.

31 ёшли футболчи лифт олдида одамлар келишини кутиб турганди. Лифт эшиги очилгач, у фонусни одамларга қаратиб, “Полиция!” дея бақирди. Лифт ичидаги кишилардан бири қўрққанидан қўлини ҳам кўтарди.

Роналду воқеа туширилган видеони Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлади. Бир кун ичида ушбу видеога 3,5 миллион фойдаланувчи “Лайк” босди. Сиз ҳам ушбу видеони кўришингиз мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!