33 нафар америкалик ҳарбийлар Зика вирусини юқтирди

10:25, 04 август 2016

Чет элда хизмат қилаётган 33 нафар америкалик ҳарбийлар Зика вирусини юқтирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Зика вирусини юқтирган ҳарбийлардан бири ҳомиладор аёлдир, ундан ташқари америкалик ҳарбийларнинг 6 нафар оила аъзоси ҳам касалликни юқтирган. Пентагон улардан нечтаси соғайиб кетгани ва қайси бирига АҚШга қайтишга рухсат берилгани ҳақида маълумот беришдан бош тортган.

Ҳукумат буйруғига кўра, Зика касаллиги аниқланган мамлакат ҳудудидан ҳарбий аёлларга чиқиб кетишга рухсат берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!