“Менинг Тошкентим” мюзиклининг янги версиясида Сосо Павлиашвили иштирок этади

10:34, 04 август

24 сентябрь куни «Истиқлол» санъат саройида «Менинг Тошкентим» мюзиклининг байрамона талқини премьераси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар маълум қилишича, оилавий мусиқий-театр томошаси Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда

«Менинг Тошкентим» мюзикли премьераси Тошкентда 13—14 май кунлари бўлиб ўтган эди. Ўшандаёқ мюзикл яратувчилари навбатдаги постановкани тайёрлаётгани маълум бўлганди.

«Постановкамизга — актёрлар, овоз, саҳна безаклари, хореографияга янада каттароқ кўламда ёндашдик. Бизда яхши мюзиклни янада яхшироқ қилиш имконияти бор», — дея янгиланган лойиҳага изоҳ берди постановкачи режиссёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар.

Шунингдек, мюзиклда қўшимча персонажлар пайдо бўлади. Улардан бири грузиялик ва россиялик қўшиқчи ва актёр Сосо Павлиашвили бўлади. Мюзикл яратувчилари тафсилотларни олдиндан ошкор қилмаяпти, аммо Павлиашвили ўз-ўзини гавдалантириши ҳозирдан маълум.

Маҳалланинг бошқа фуқаролари ролини Асал Шодиева, Шадиша, Адиз Ражабов, Жасур Мирсоатов, Фотима Режаметова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Комила Зокирова, Акбар Отамуҳамедов кабилар ижро этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!