Юлдуз Турдиева: “Оиламни йўқотишдан қўрқаман”

10:50, 04 август

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева “Бекажон” газетасининг “Адашлар” лойиҳасида иштирок этди. 

“Турмуш ўртоғингизнинг талаби билан исмингизни ўзгартирган бўлармидингиз?” деган саволга у қуйидагича жавоб берди: 

“Агар турмуш ўртоғимнинг талаби ортида оилам масаласи турадиган бўлса, албатта ўзгартирардим. Чунки санъатимни оиламдан устун қўймайман.Бундай вазиятда эришганларим ҳам исмимнинг қандайлиги ҳам мен учун аҳамиятсиз бўлади.фақат оиламни йўқотишдан қўрқаман, холос. Аслида онам исмимни Лазиза опамнинг исмига мослаб, Азиза деб қўймоқчи бўлган. Бироқ сўнгги дақиқаларда отам Юлдуз деб исм қўйган экан”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!