Ўзбекистон ТИВ YouTube’да ўз каналини очди

11:17, 04 август

YouTube`да Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий канали очилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.  

«Ўйлаймизки, ТИВнинг расмий веб-сайти ҳамда Facebook’даги саҳифаси ўқувчилари эндиликда YouTube’даги каналимиз орқали мамлакатимиз раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати, Ўзбекистон ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида нафақат матнли янгиликлар, балки фото ва видеомаълумотлар билан ҳам янада яқиндан танишишлари мумкин», — дейилади хабарномада.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!