Британиялик аёл 30 йил деганда биринчи марта душ қабул қилди

11:45, 04 август

Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида яшовчи аёл 30 йил деганда биринчи марта душ қабул қилди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

Аёл сувдан қўрқишини гипноз ёрдамида енгди.

Донна Макмохан исмли аёл 5 ёш пайтидан сувдан қўрқа бошлаган. У шундан бери сувдан қўрқар эди.

Британиялик аёл душ қабул қилиш, пляж ва бассейнларга боришдан бош тортиб келаётган эди.

30 йил мобайнида у танасининг алоҳида аъзоларини тозалаш учун бир неча соат вақт сарфлар эди.

35 ёшли аёл сувга бўлган қўрқувини гипноз бўича мутахасис Роберт Хайси ёрдамида енгди.

“Ваниҳоят мен ҳам ҳамма қатори душ қабул қила оламан”,—дейди икки фарзанднинг онаси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!