Тошкентда янги деҳқон бозори қурилиши бошланди

11:54, 04 август

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ТТЗ-2 мавзесида катта деҳқон бозори қурилиш ишлари бошланди, деб хабар берди “Рodrobno.uz” нашри. Бу ҳақда нашр мухбирига туман ҳокими Шомансур Аҳмедов маълумот берган.

Лойиҳага асосан янги бозор усти ёпиқ бир қаватли павильон бўлиб, 800 та савдо нуқтасига эга бўлади. 

“Ҳозирда пудратчи аниқланган, айни вақтда объектнинг пойдевори учун чуқур қазилди. Янги бозорнинг очилишини янаги йилнинг Наврўз байрамига режалаштирганмиз”, деди туман ҳокими.

Бозорда гўшт, сут ва мева-чева маҳсулотларини сотиш кўзда тутилган. Бундан ташқари маҳсулотларни сифатли сақлаш учун музлатиш камералари ўрнатиш ҳам ҳисобга олинган. 

Шомансур Аҳмедовнинг маълумот беришича, қурилиш учун банкдан кредит ажратилган. Илк ҳисоб-китобга кўра, ҳозирча қурилишга 7 миллиард сўм пул сарфланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!