Баҳром Назаров: “Озодбек Назарбеков менга қариндошдан ҳам яқинроқ бўлиб кетган”

12:35, 04 август

“Айрилдим”, “Пари-пари”, “Кечикиш”, “Қарамадинг” каби кўплаб хит тароналари билан мухлислар қалбини забт этган хонанда Баҳром Назаров “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан қариндошлиги ҳақидаги саволга жавоб берди: 

“Устозим Озодбек Назарбековга 18 ёшимда шогирд тушганман. Шунча йилдан буён улар менга қариндошдан ҳам яқинроқ бўлиб кетган. Улар мен учун бир устоз қилиши мумкин бўлган барча яхшиликни қилиб келмоқдалар. ‘Истиқлол’ санъат саройида икки кунлик концерт дастуримнинг тайёргарлик жараёнларидан токи концерт якунига қадар далда бўлиб, камчиликларимни кўрсатиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турди. Бу инсондан умрбод қарздорман, бу қарзни уза олмасам керак”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!