Фарғонада Damas ўғриси қўлга тушди

15:16, 04 август

Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Дамас” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Марғилон кўчасида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашинани олиб қочганликда гумонланаётган шахс Марғилон шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!