Сочида поезд тагида қолиб кетган бола қутқарилди(Видео)

15:53, 04 август

Сочи шаҳрида уч ёшли болакай поезд ғилдираклари тагида қолишига бир неча сония қолганда қутқариб қолинди. Бу лаҳзани кузатув камералари видеога олган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Қаровсиз қолган болакай рельс устига, оғир юк составининг йўлига чиққан. Буни кўрган икки темирйўлчи уни қутқаришга шошилган. Поезд машинисти ҳам рельс устида турган болакайни кўриб, шошилинч тормозни босган. Бола сўнгги лаҳзаларда, состав яқинлашишига бир метр қолганда қутқариб қолинган. Орадан анча вақт ўтгач, воқеа жойига боланинг ота-онаси югуриб келган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари суруштирув ишларини олиб бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!