Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида сув қувури ёрилди (Фото ва Видео)

16:04, 04 август

Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинидаги йўл ўтказгичга чиқиш жойида сув қувури ёрилди. 4 август, пайшанба куни соат 12:00—12:30 оралиғида юз берган ҳодиса фото ва видеолари Telegram’даги оммабоп гуруҳларда тарқалиб кетган. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда

 

Ҳодиса қандай юз бергани, қувур қандай қилиб ёрилгани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Telegram фойдаланувчилари томонидан тарқатилган видеоларда йўлнинг сув отилиб чиққан қисмида катта тешик пайдо бўлганини кўриш мумкин.

 

Ҳодиса натижасида камида битта Nexia автомобилига жиддий зарар етган, одамлар жабрлангани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Қувурнинг ёрилиши Кичик ҳалқа йўли ва ёндош кўчалардаги транспорт ҳаракатига таъсир қилган, тирбандликлар юзага келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!