Европанинг энг машҳур ҳаками Евро–2016 ва ЕЧЛ татуировкаларини чиздирди

17:47, 04 август

Европа Чемпионлар лигаси ва Евро–2016 турнири финалларини бошқарган Марк Клаттенбург антиқа ишга қўл урди. Воқеа ҳақида 101GreatGoals портали хабар берди.

Англиялик 41 ёшли рефери Европанинг энг нуфузли турнирлари финалларини бошқарганини тарихга муҳрлаш учун қўлига ҳар икки турнир логотипи туширилган татуировка чиздирди.

Марк Клаттенбургга бўлган талаб унинг Англия чемпионати ўйинларини бошқарганидан сўнг ошди. Ушбу рефери ўйинларда деярли хатоларга йўл қўймайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!