Ўзбекистонда янги "Milliy" телеканали ишга туширилди(Видео)

09:47, 05 август

4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

Канал эфири суткада 17 соат  - эрталабки соат 7:00 дан кечки 23:00 га қадар давом этади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда

MTV телеканалида ўзбек ва хориж мусиқаси юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилади.

Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилади. Бундан ташқари, MTV'нинг дастурлар жадвалидан илмий-оммабоп кўрсатувлар ҳам ўрин олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!