ОАВлар Деми Мурнинг Британия шаҳзодаси билан алоқаси ҳақида хабар тарқатди

10:35, 05 август

Голливуд актрисаси Деми Мурнинг Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ўғли шаҳзода Эндрю билан ишқий алоқада эканлиги ҳақида ОАВлар хабар тарқатди, деб маълумот берди “Lenta.ru”  нашри.

Манбанинг маълумот беришича, 53 ёшли Деми Мур 56 ёшли Виндзор билан бундан тўққиз ой илгари Лондонда ўтказилган хайрия кечаларидан бирида танишган.

Елизавета II ўғлининг уч марта турмушга чиқиб ажрашган, гиёҳванд модда ва спиртли ичимлик истеъмол қиладиган киноюлдузга бўлган муҳаббатидан норози бўлган.

Деми Мур уч марта: рок мусиқачи Фредди Мурга, кейин актёр Брюс Уиллисга ва Эштон Кутчерга турмушга чиққан. Брюс Уиллисдан уч нафар қизи дунёга келган.

Шаҳзода Эндрю  Елизаветы II нинг иккинчи ўғли бўлиб, ҳисоб бўйича учинчи фарзандидир. У 1996 йилда турмуш ўртоғидан ажрашган. Британия тахтининг ворислиги бўйича олтинчи ўринда туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!