Уэйн Руни талончилар қурбонига айланди

10:48, 05 август

Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Рунининг 6 миллион фунтлик данғиллама уйига ўғрилар киришга уринди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ниқоб тақиб олган жиноятчилар футболчининг уйига киришга уринганида, хонадонга ўрнатилган сигнализация ишлаб кетди ва қисқа вақт ичида учта полиция машинаси ва вертолёт воқеа жойига етиб келди.

Ҳодиса рўй берган вақтда Уэйн Руни, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар ўғли “Олд Траффорд” стадионида, футболчининг ҳайрия ўйинида бўлган.

Тартиббузарларни топиш мақсадида полиция ходимлари итларни Рунининг боғига қўйиб юборган. Ўғрилар сигнализация ишлаб кетган вақтда ғойиб бўлгани маълум қилинмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!