Зиданнинг “Реал”даги маоши икки баробарга оширилди

12:34, 05 август

Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг келишувидаги молиявий шартларини яхшилади. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, франциялик 44 ёшли мутахассис йилига 5,5 миллион евро маош олади. Унинг аввалги маоши эса 2,7 миллион евро бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Зидан ўтган мавсумнинг яримида “Реал”ни ўз бошқарувига олган ва жамоани ЕЧЛ ғолибига айлантирди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!