Роналду, Бэйл ва Гризманн Европанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашади

15:13, 05 август

Европа футбол иттифоқи (УЕФА) 2015/16 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун 3 та номзодни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Кучли учликка "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳамда "Атлетико" ҳужумчиси Антуанн Гризманн кирди.

Жюрилар кенгашида одатдагидек УЕФАга аъзо 55 мамлакат журналистлари иштирок этди. Ҳар бир жюри беш нафар энг кучли футболчи номини маълум қилган. Биринчи ўрин учун беш очко, иккинчи ўрин учун тўрт очко, учинчи ўрин учун уч очко ва ҳоказо тарзда тақсимланган.

Қайд этиш керакки, “Барселона” етакчилари Лионел Месси ва Луис Суарес ушбу рўйхатдан жой ола билмади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!