Рашид Холиқов ўғлининг клипида рол ўйнади

15:20, 05 август

Клипмейкерлар Нозим Жумаев ҳамда Жасур Шаметовлар ҳамкорликда янги клип суратга олди. Бу ҳақда “Shov-shuv.uz” хабар бермоқда. 

Мазкур клип Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ўғли, ёш хонанда Санжар Холиқовнинг “Эркатойим” қўшиғига ишланган.

Клипдаги роллардан бирини Рашид Холиқов ижро этган бўлиб, видео кетма-кетлик сюжет йўналишида ишланган.  Янги ижод маҳсули яқин кунларда ТВ эфирларида намойиш этилиши кутилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!