Актриса Лола Элтоева реклама ва клипларда суратга тушмаслигини изоҳлади

15:49, 05 август

Актриса Лола Элтоева роль танлайдиган актрисалардан. Лола Элтоеванинг реклама ва клипларда деярли суратга тушмаслиги ҳам сўзимизнинг яққол исботидир. Актриса мазкур ҳолатни “kinorama.uz” сайтига берган интервьюсида қуйидагича изоҳлади:

“Ҳозирча тушган таклифларга рад жавобини беряпман. Бу йўқ, мен клип ва рекламаларда рол ижро қилмайман, дегани эмас. Агар ҳар томонлама мени қониқтирадиган сценарий бўлса, клип ёки рекламага танланган мавзу мени қизиқтирса, кичкина эпизод бўлса-да, юракни жиззиллатадиган нимасидир бўлса мен уни ижро этаман. Кичкинагина икки минутлик рекламага ҳам бутун бошли асардай қарайман. У бутун вужудимни шундай қамраб олиши керакки, мен ижро қилган ролимдан қониқишим лозим. Қандай рол бўлишидан қатъий назар ижодкор сифатида менинг очилмаган қирраларимни намоён қилиши керак. Мабодо шунақа таъсирли рол таклиф қилишса, ўйлаб кўришим мумкин”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!