Франциядаги барлардан биридаги ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

11:03, 06 август

Нормандия худудида жойлашган Руан шаҳрининг Cuba Libre барида содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Хабарга кўра, аввалига Cuba Libre баридан портлаш овози эшитилган, кейин ёнғин чиққан. Ёшлар тор доирада туғилган кунни нишонлаётгани учун бар ёпиқ бўлган. Маълумотларга кўра, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ёнғин қурбонига айланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!