Рио–2016. Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистонга биринчи медални тақдим қилди

09:15, 08 август

Рио–2016 Олимпиадасининг дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Диёрбек Ўрозбоев -60 кг. вазн тоифасида Ўзбекистонга биринчи бедални тақдим қилди.

Бронза медали учун ўтиш беллашувида бразилиялик Фелипе Китадини мағлуб этган Диёрбек бронза медали учун грузиялик Амиран Папинашвилига қарши татамига чиқди.

Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. Бу Диёрбекнинг Олимпиада ўйинларидаги биринчи медали бўлди.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!