Афғонистонда чет эллик профессорларни ўғирлаб кетишди

09:48, 08 август

Афғонистонда чет эллик — АҚШлик ва Австралиялик профессорлар ўғирлаб кетилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳар икки профессор Афғонистондаги Америка университетида ишлаган. Ҳозирча уларнинг номи ошкор этилмаган. Профессорларнинг ўғирланганлигини шаҳар полицияси бошлиғи Абдул Раҳмон Раҳимий тасдиқлаган. Унинг айтишича, профессорларга қурол билан таҳдид қилиниб, олиб кетилган.

“Америка овози” нинг берган маълумотига кўра, профессорларга миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг махсус кийимини кийган номаълум шахслар ҳужум қилган. Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.

АҚШ давлат департаменти вакили ҳам бу фактни тасдиқлади, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан батафсил маълумот беришни истамади.

Айни вақтда Қобул полицияси йўқолган чет эл фуқароларини қидириб, тергов ишларини бошлаб юборган. Профессорларни ўғирлашни ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ўз бўйнига олмаган. Бу жиноятнинг ортида ким турганлиги ҳам ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!