ДАИШ жангарилари 52 нафар ироқликни ёқиб юборди, 4 нафарини отиб ўлдирди

10:19, 08 август

Ироқнинг Хавиж шаҳрида ДАИШ жангарилари 52 нафар ёш йигитни ёқиб юборди, 4 нафарини эса отиб ўлдирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, бу йигитлар жангарилар босиб олган шаҳар аҳолисини қочишга даъват этганликда айбланиб, 6 август куни қатл этилган. Шаҳар 2014 йилнинг июнь ойидан бери ДАИШ жангарилари тасарруфидадир. Илгари ҳам Хавиж шаҳрида бўлган жанглар вақтида 85 нафар тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди. 

Террорчилар аҳолини ўзлари ишғол қилган шаҳар ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймайди, улардан халқаро коалиция, Ирмоқ армияси ва ҳарбий ҳаво кучлари ҳужуми пайтида “тирик қалқон” сифатида фойдаланишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!