Рио–2016. Бразилиянинг муваффақиятсиз иштироки барчани ҳайратга солмоқда

10:38, 08 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари футбол мусобақасининг 2-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур турда Бразилия яна дуранг ўйнаб, барчани ҳайратга солди.

Мусобақа мезбонлари Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки турда Бразилия ЖАР футболчилари билан тўқнаш келиб, ўшанда ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Қуйида иккинчи турда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

Рио–2016. Футбол мусобақаси, 2-тур

“А” гуруҳи

Дания – ЖАР 1:0
Бразилия – Ироқ 0:0

“B” гуруҳи

Швеция – Нигерия 0:1
Япония – Колумбия 2:2

“С” гуруҳи

Фижи – Мексика 1:5
Германия – Жанубий Корея 3:3

Dгуруҳи

Гондурас – Португалия 1:2
Аргентина – Жазоир 2:1

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!