“Манчестер Юнайтед” Англия Суперкубоги соҳибига айланди

11:12, 08 август 2016

Лондондаги “Уэмбли” ўйингоҳида Англия Суперкубоги учун амалдаги чемпион “Лестер” ҳамда Англия Кубоги соҳиби “Манчестер Юнайтед” клублари ўзаро кураш олиб боришди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда “Манчестер Юнайтед” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, мавсумни Кубокка эгалик қилиш билан бошлади.

Қайд этиш жоизки, “МЮ”нинг илк муваффақиятига клубнинг янги аъзоси Златан Ибрагимович катта ҳисса қўшди.

"Лестер" – "Манчестер Юнайтед" 1:2

Голлар: 0:1 – 32 Лингард, 1:1 – 52 Варди, 1:2 – 83 Ибрагимович.

"Лестер" – Шмейхель, Морган, Фукс (Шлупп, 80), Хут, Симпсон (Эрнандес, 63), Кинг (Менди, 63), Дринкуотер, Олбрайтон (Грэй, 46), Марез, Окадзаки (Муса, 46), Варди.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Рохо, 69), Байи, Блинд, Лингард (Мата, 63), Феллайни, Кэррик (Эррера, 61), Иброҳимович, Марсьяль (Рэшфорд, 70), Руни.

Огоҳлантиришлар: Симпсон (40), Кинг (55), Байи (71), Варди (75).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!