Муниса Ризаева орзусидаги турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди

11:25, 08 август

Хонанда Муниса Ризаева “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди ва ўз ҳаётий қарашлари ҳамда орзулари ҳақида қисқача гапириб ўтди.

“Агар севиб қолсам, муносабатимни биринчи бўлиб изҳор қилишдан уялмайман. Аксинча, кўнглим бўлмаган одамга сени севмайман, деб айтишдан қўрқмайман”,—дейди хонанда севги борасида фикр юритар экан. 

Шунингдек, Муниса тасаввуридаги оилавий сурат ҳақида шундай дейди: 

“Турмуш ўртоғим гавдали, келишган йигит бўлишини орзу қиламан. Худо хоҳласа, уч ўғил, икки қизимиз бўлади. Мен ўша пайтда ҳам ишбилармон аёл бўлиб юрсам керак”. 

Хонанда билан суҳбатнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 11 август куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!