Покистонда касалхона портлаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

12:58, 08 август

Покистоннинг Кветта шаҳридаги касалхона портлаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Касалхонадаги портлаш пайтида у ерда ҳуқуқий ассоциация вакиллари бўлганлиги сабабли, ҳалок бўлган орасида ҳуқуқшунос ва журналистлар кўп.

Портлаш 8 август куни тонгда юз берган. Ҳозирча терактни Покистонда мавжуд бўлган террорчилик гуруҳлари ўз бўйнига олмаган. Илк хабарларда 15 киши ҳалок бўлди, дейилган бўлса-да, аммо кейинчалик уларнинг сони икки баробарга ошган.

Булижистон адвокатлар коллегаси ассоциацияси президенти Билол Анвар Қайсийнинг ўлдирилишидан бир неча соат ўтгач, касалхонада портлаш юз берган. Касалхонага унинг танишлари, ҳамкасблари, журналистлар ташриф буюргач, портловчи қурилма ишга тушган. Бир журналист, оператор ҳалок бўлган, яна бир журналист эса жиддий жароҳат олган. Портлашдан кейин номълум шахс одамларга қарата ўт очган. Хавфсизлик хизмати ходимлари касалхона ҳудудини ўраб олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!