Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ўйини бошланиш вақти ўзгарди

12:59, 08 август

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки учрашуви бошланиш вақти ўзгарди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

1 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув бошланиш вақти аввалроқ 19:00 қилиб белгиланган эди. Аммо хавфсизликни таъминлаш масалалари эътибори билан ушбу ўйин сарт олиш вақти 20:00 қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 августдан расмий ўйинлар олдидан сўнгги йиғинини бошлайди. Ушбу йиғин давомида бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ушбу халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон рақиби Буркина-Фасо терма жамоаси бўлади. Учрашув 24 августда, “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.™

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!