АҚШда покемон йиғаётган йигит отиб ўлдирилди

14:47, 08 август

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги хиёбонлардан бирида покемон йиғаётган талаба йигит отиб ўлдирилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

20 ёшли Келвин Райли шаҳар хиёбонларидан бирида,  мобиль телефонларда машҳур бўлган Pokemon Go ни ўйнаётганда, унинг ортидан келган номаълум шахс елкасига ўқ отган. Йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Жиноятчи эса қочиб кетган. Полиция жиноятчининг изидан тушган. Ҳалок бўлган йигитнинг дўстлари улар Pokemon Go ўйнаётганларида ҳеч ким билан жанжаллашмаганликларини, аммо ўйин пайтида шубҳали шахс уларни кузатиб турганлигини, ўйин билан банд бўлганларидан бунга эътибор бермаганликларини маълум қилган.

Ҳозирда полиция қотилликнинг Pokemon Go ўйинига алоқаси бор-йўқлигини суриштирмоқда.

Бу ўйинни дунё бўйича миллионлаб фойдаланувчилар ўз телефонларига юклаб олишганига қарамай, Pokemon Go мусулмон мамлакатларида тақиқланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!