“Ювентус” ишқибозлари Игуаиннинг ортиқча вазнидан ташвишга тушди

14:52, 08 август

Италия чемпиони – “Ювентус” жамоасининг мухлислари клубнинг янги ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг жисмоний ҳолатидан ташвишга тушмоқда.

Жамоа мухлислари аргентиналик футболчининг “Вест Хэм”га қарши ўйинида ортиқча вазнга эга бўлганини пайқади ва бундан ташвишга тушди. Унинг ҳозирги жисмоний ҳолати кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” 28 ёшли ҳужумчини “Наполи”дан 90 миллион евро эвазига сотиб олганди.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!