Риодаги Олимпия ўйинларида Леонардо Ди Каприонинг қиёфадоши топилди

16:38, 08 август

Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кумуш медаль соҳиби бўлган АҚШлик камончи Брейди Эллисонни ҳамма Леонардо Ди Каприо деб қабул қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Актёр ва спортчининг бир-бирига ўхшашига  Cosmopolitan журнали эътибор қаратган.

“Леонардо Ди Каприонинг эгизаги Олимпиадада иштирок этмоқда. У яна битта “Оскар”ни эмас, олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда”, деб ёзади материал муаллифи.

Эллисон ўз жамоасига камондан ўқ отиш бўйича жамоа биринчилигида кумуш медални ютиб олишда ёрдам берди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актёр ва спортчининг ўхшашлигини қизғин муҳокама қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!