Сувараклар пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни йўқотиш борасида тавсиялар

23:24, 08 август

Ҳўш улардан қандай қутулиш мумкин? Бу ҳашаротлар шунчалик чидамли ва яшашга курашувчан бўлишадики, ҳеч бир дори уларни 100 % йўқ қила олмайди. Ҳатто боши йўқ сувараклар ҳам 8 кун яшай олади. Демак улардан қандай қутулиш мумкин?

Аввало сувараклар намликни ҳуш кўради. Уйда идиш товоқлару раковинаниям тозалаб қуритиб артиб қўйинг. Умуман намгарчилик бўлмасин.

Ҳар қандай егуликни оғзи ёпиқ контейнерда сақланг. Ҳатто музлатгичдаям. Дон дун, нон ва нон маҳсулотлари, ун шакар уларнинг севимли озуқасидир.

Сувараклар совуқни ҳуш кўришмайди уларга иссиқ хаво ёқади. Шундай экан уйни совуқда шамоллатиб қўйинг. 8 градус совуқда хар қандай суварак дош беролмайди.

Энди уларга қарши курашувчи дориловчи воситалар 1) Борный кислотаси. 2) Маҳсус бур. Уни мебель тешигига поль тешигига суртиб қўйинг. 3) Глобал Гель. Бу гельни хам худди шундай сувараклар болалаши туҳум қўйиш хавфи кўп бўлган жойларга томизиб чиқинг. 4) Гель Домовой 5) Абсолют-гель 6) Гель Дохлокс — Бу дори воситалари ветеренар аптекалардан харид килишингиз мумкин. Энди борный кислотаси билан қандай ишлашга туҳталсак. Борный кислотаси кукунини тухум сариғи билан яхшилаб аралаштиринг. Сунг кичик шарикчалар ясаб уларни коғоз устида териб чикинг. Озгина қуритиб тараканлар кўп йиғиладиган жойларга қўйиб чиқинг. Тез орада улардан ҳалос буласиз.

Манба: Maslahatim.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!