Расман! “Манчестер Юнайтед” Поль Погбани 105 млн еврога харид қилди

08:38, 09 август

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Италия чемпиони – "Ювентус"дан ярим ҳимоячи Пол Погбани сотиб олганини расмий сайтида маълум қилди.

Франциялик 23 ёшли футболчи кеча манкунианларнинг Каррингтондаги базасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 5 йиллик шартнома имзолади.

Футболчининг трансфери учун “қизил иблислар” 105 миллион  евро тўлади ва бу Погбани дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!