Ўсмир бола йўқолган онасини YouTube орқали топди

10:11, 09 август

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи 10 ёшли Эван Олсен исмли бола йўқолган онасини тасодифан YouTube ролигида кўриб қолди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Аёл 2015 йилнинг охирларида йўқолган бўлиб, гиёҳванд модда истеъмол қилган ва руҳий аҳволи яхши бўлмаган.

Видеороликда австралиялик блогер Брук Робертснинг АҚШ мустақиллиги шарафига уй-жойсиз одамларга овқат улашаётгани акс этган. Унинг қўлидан овқат олаётган аёллардан бири боланинг онаси Жейми Гарлингхаус бўлиб чиқди. Йўқолган онасини компьютер экранида кўриб қолган боланинг тили калимага келмай қолди. Боланинг отаси видеоролик муаллифи билан боғланиб, бу видеони Лос-Анжелеснинг қайси туманида суратга олганини аниқлади. 

Эван Олсеннинг онаси топилди, у яқин кунларда оиласи бағрига қайтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!