Навоий шаҳрида 5 қаватли “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси иш бошлади

10:55, 09 август

Бу ерда яратилган 100 дан ортиқ янги иш ўрнида асосан касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар меҳнат қилмоқда. 

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини янада оширишда юксак самаралар бермоқда, деб ёзади ЎзА.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Тадбиркор Абдукарим Саксонов аҳолига қулайлик яратиш, намунали савдо хизмати кўрсатиш мақсадида тижорат банкидан олинган қарийб 10 миллиард сўмлик кредит ва шахсий маблағи эвазига замонавий савдо мажмуаси барпо этди. 

Беш қаватдан иборат иншоотда озиқ-овқат, мебель ва маиший техникалар, кийим-кечак бўлимлари, кўнгилочар ўйинлар ва кинотеатр заллари ўрин олган. Озиқ-овқат бўлимида нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган махсус цехлар ташкил этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!