Онно-бугэйся — япон cамурай аёллари

13:52, 09 август

Онно-бугэйсалар оддий аёллар эмас, балки олий табақага мансуб, кўркам аёллар бўлган, дейди “Interesno.cc” нашри.  

Бундай аёлларга уйланишнинг фойдали томонлари кўп бўлган, чунки ёнида турмуш ўртоғи бўлмаса ҳам онно-бугэйсялар нафақат уйини, оиласини ҳимоя қилган, балки душманни тор-мор қилишга ҳам қурбилари етган.

Уларни “самурай аёллар” деб аташ одабдан эмас, чунки “самурай” деган ном фақат эркакларга берилган. Аёллар эса “онно-бунэйсялар” деб аталган. Улар жангда эркак самурайлар билан баробар иштирок этганлар. Аммо уларнинг вазифаси жанг қилиш эмас, оиласини, уйини, номусини сақлаш ва фарзандларига жанг санъатини ўргатиш бўлган.

Илгарилари эркак самурайлар узун қиличдан, аёллар эса найзадан фойдаланишган. Уйига бостириб кирган  “чақирилмаган меҳмон” га ҳужум қилиш аёл зиммасига юклатилган. Ўқиш жараёнида онно-бугэйсяларга найзада, арқонда, ханжарда ва занжирда жанг қилиш сирлари ўргатилган. Онно-бугэйсялар жанг қилиш ва отиш учун белига кичкина ханжар (кайкэн) тақиб юришган. Қиз бола12 ёшга етганда балоғат ёшига етган ҳисобланиб, маросим ўтказилган. Айнан шу маросимда унга кайкэн ҳадя этилган.

Японияда эркак жангчилар камайиб кетганлиги боис, эҳтиёткорлик чораси сифатида аёлларга жанг санъати ўргатилган. Япония тарихида Ямато сулоласи (эрамиздан олдинги 170-269 йиллар) 14-ҳукмдорининг рафиқаси Ҳоқон Дзингу энг кучли “аёл самурай” сифатида ном қозонган. Эрининг вафотидан кейин у ўғли Одзинга ҳукумат ишларида ёрдам бериб, 70 йил давомида мамлакатни бошқарган. У Силла Жанубий Корея давлатига қарши қўшин тортган бўлса, Пэкче Жанубий Корея давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!