Оксана Чусовитина: Мени бувижон деб чақиришяпти

15:52, 09 август

Еттинчи маротаба Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган дунёдаги ягона гимнастикачи – ўзбекистонлик Оксана Чусовитина ўзининг жисмоний имкониятлари билан Риода ҳам ҳаммани ҳайратга солмоқда.

41 ёшли спортчи “ўзининг гимнастикада узоқ умр кўриш” сирини очгиси келмади. Бироқ, Оксана ўз фикрларини билдиришдан тортингани йўқ, деб хабар берди Sports.uz нашри.

“Мен бу ютуқларга қандай эришаётганимни билмайман. Спортни қаттиқ севганим сабабли шу ердаман. Бу ерда мени кимлардан бувижон деяпти. Лекин мусобақада ҳамма бир. Сен 17 яшармисан ёки 40 ёшни уриб қўйдингми, фарқи йўқ. Мен ёшим ҳақида ўйламайман. Фаолиятимни ўзим туғилиб ўсган юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб якунламоқчиман”, – деди Оксана Чусовитина. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!