Риода журналистлар ўтирган автобусга ҳужум уюштирилди

09:44, 10 август

9 август куни Рио-де-Жанейро шаҳри марказида Деодоро стадионидан Олимпия бош матбуот марказига бораётган журналистлар ва Олимпия ўйинларида хизмат кўрсатувчи ходимлар ўтирган автобусга номаълум шахслар ҳужум қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Белорусиянинг “Прессбол” спорт нашри мухбири Артур Жоль бўлиб ўтган воқеани видеога олган. Унинг маълумот беришича, автобусга тош ва пневматик автоматдан ўқ отилмаган, балки улар ҳақиқий ўқлар бўлган.

Ҳужум пайтида туркиялик кўнгилли ва белорусь журналистининг ўзи тан жароҳати олган, унинг бармоғини ойна синиқлари кесиб кетган.

Бу Риода ўтказилаётган Олимпия ўйинлари давридаги илк кўнгилсиз ҳодиса эмас. Масалан, 8 август куни Португалия маориф вазири Тиагу Родригишга босқинчи пичоқ ўқталган бўлса, ОАВлар Олимпия шаҳарчаси ва Олимпия хиёбони ҳудудида рўй бераётган турли ўғирлик ва босқинчиликлар ҳақида хабар беришдан тўхтамаяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!