Олтиариқлик боғбон бир туп олма дарахтидан 25 хил навли ҳосил олиш усулини яратди

10:43, 10 август

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи деҳқон Абдуваҳоб Мирзажонов янгиликка қўл урди ва бунинг уддасидан чиқди.

Миришкор деҳқон бир туп олмада бир ёки икки турдаги эмас, нақ 25 хилга яқин навли ҳосил етиштирмоқда, деб ёзади “Uz24”.

Олмаларнинг туси, шакли-шамойили бир-бирига ўхшамайди.

"Доимо ҳаракатда, изланишдаман. Пайвандлаш усули янги ва ҳосилдор навларни яратишда қўл келяпти", дейди Абдуваҳоб Мирзажонов.

Шунингдек, деҳқоннинг яна бир тажриба дарахтида олхўрининг 3 хил, ўрикнинг 2 хил нави етиштирилмоқда, хандон писта кўчатлари маҳаллий шароитда кўпайтириляпти, субтропик мева тури - киви ҳам ўстирилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!