Рио–2016. Олимпиада ўйинларидаги бассейн яшил тусга кирди

10:51, 10 август

Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларида фойдаланилаётган бассейнлардан бири яшил тусга кирди. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда.

Бир кун аввал сакраш учун мўлжалланган сув ҳавзаси одатий – оч-кўк рангда бўлган. Аммо мусобақалар давомида сув ранги яшилга ўзгарди.

Мусобақа ташкилотчиларининг айтишича, бассейнга тушиб қолган сув ўтлари сув рангининг ўзгаришига таъсир қилган. Мутахассислар сувни текшириб, спортчиларга ҳеч қандай хавф солмаслигини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, шамол йўқлиги ва иссиқ ҳаво туфайли сув ранги ўзгарган.

Қайд этиш керакки, яшил тусга кирган бассейн олдидаги бошқа сув ҳавзасининг ранги ўзгармай қолган. Мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!