Фарзанд кўришни истаётган жуфтликлар қиладиган асосий 10 хато

11:25, 10 август

Фарзанд кўришни истаётган эр-хотин, қуйидаги кўпчилик қиладиган хатолардан хабардор бўлиши яхши бўлар эди.

1. Жинсий алоқани мунтазам равишда қилмаслик. 
Жинсий алоқани фақат овулясия кунлари қилиш ҳомиладор бўлиш имкониятини оширади ёки узоқ вақт жинсий алоқада бўлмай туриб алоқа қилганда сперматозоидлар кучи ошади деган хато фикрлар баъзи жуфтликлкарни йўлдан уради. Аслида жинсий алоқа мунтазам равишда жуфтликларни хоҳиш ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши лозим.

2. Тез-тез жинсий алоқада бўлиш.
Албатта мунтазам равишда бўладиган жинсий алоқа ҳомиладорлик юз бериши учун яхши йўл. Лекин мунтазамлик билан кўплик ҳар хил нарса. Жуда кўп, масалан, кунига бир неча марта алоқада бўлиш сперматозоидларнинг уруғлантириш кучини йўққа чиқариши мумкин.

3. Алоқани бир ҳолатдагина амалга ошириш.
Аёл ва эркакларнинг жинсий аъзолари шакли ва размери ҳар хил бўлгани туфайли, бирон аёлга ҳомиладор бўлиш учун бир ҳолат тўғри келса, иккинчи аёлга бу ҳолат ҳомиладор бўлишга ҳатто тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун алоқани ҳар хил ҳолатларда амалга оширган маъқул.

4. Бепуштликни сабабини аёлдан излаш.
Кўпинча оилаларда узоқ вақт фарзанд бўлмаган даврда аёллар даволанишни бошлайдиар. Лекин статистикага қараганда бепуштликни сабабчиларидан 40% эркак касалликларига тўғри келар экан. Шунинг учун даволанишни кўзда тутган жуфтликлар уни биргаликда бошлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.

5. Овулясия ҳақида бехабар бўлиш.
Овулясия даври - ҳомиладор бўлиш учун энг керакли давр ҳисобланади. Айнан ўша даврда бўлган жинсий алоқа натижаси ҳомиладорликка олиб келади. Баъзида аёллар овулясия даврини ҳайз кўрган кунидан 14 кунни санаб белгилайдилар. Лекин бу ҳато. Ҳайз цикли турлича бўлгани каби овулясия даври ҳам ҳаммада ҳар хил келади. Шунинг учун уни аниқ билиш талаб этилади (Овулясияни билиш йўли).

6. Жинсий алоқани айнан овулясия куни қилиш.
Овулясия кунини аниқ билган тақдирда ҳам, алоқани ундан олдин ва бир-икки кун ўтгач қайта қилиш тавсия этилади. Чунки уруғланишга тайёр бўлган аёл тухум хужайраси 24 соат давомида уруғланишга мойил бўлади.

7. Кимёвий контратсепсия воситалардан фойдаланиш.
Баъзи любрикантлар узоқ вақт мобайнида сперматозоидларни нобуд қилиш хусусиятига эга бўлади.

8. Шифокорга шошилиш.
Аёл турмушга чиқиб 3-4 ой ўтгач шифокор қабулига шошилади. Тезроқ даволаниб тезроқ фарзандли бўлишни истайди. Лекин нормада камида 1 йил бирга яшаб мунтазам равишда жинсий алоқада бўлган эр-хотинда ҳам ҳомиладорлик юз бермаслиги мумкин. Шошиб шифокорга бориб керакмас, баъзида зарарли муолажаларни қабул қилиш нотўғри ҳисобланади. Яхшиси, 1 йил кутиб кейин бирон чора кўриш керак.

9. Умумий саломатликка аҳамият бермаслик.
Фарзанд кўра олмаётган жуфтликлар асосан ўз репродуктив саломатлликларига аҳамият берадилар. Лекин эркак ва аёлнинг умумий саломатлиги ҳам фарзанд кўришда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўгир вазн, стресс, чекиш, баъзи дори-воситаларни қабул қилиш каби ҳолатлар ҳам ҳомиладорлик юз беришига тўсқинлик қилиши мумкин.

10. Фақат ҳомиладорлик ҳақида ўйлаш.
Шундай жуфтликлар борки, улар учун жинсий алоқа ҳомиладор бўлиш учун навбатдаги имкониятдек қабул қилинади. Алоқалар сони, ҳолатлар, овулятсия даври, ҳайз цикли каби мавзулар эр-хотин учун асосий суҳбат мавзусига айланади. Лекин шуни унутмаслик керакки, аёлнинг психологик ҳолати ҳам ҳомиладор бўлиш учун жуда муҳим жиҳатдир. Эр-хотин ўзини бирон ёқимли фаолият билан банд қилиб, ҳомиладорлик ҳақида ўйламай, ҳайз кунларини санамай яшашни ўрганишлари керак.

Манба: Uzbaby.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!