Шаҳзода Матчонова: “Инсон бошқа инсоннинг меҳридан бахтга тўлади”

12:59, 10 август

8 август куни актриса Шаҳзода Матчонова туғилган кунини нишонлади. Шу муносабат билан актрисага Facebook, Instagram каби ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб табриклар йўлланди. Шаҳзода табрик йўллаган барча мухлислари, дўстлари ва ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди: 

“Инсон бошқа инсоннинг меҳридан, ширин сўзидан, эътиборидан бахтга тўлади. Ҳатто бу икки инсон ҳаётда таниш бўлмаса ҳам. Мен ҳам жуда бахтлиман. Кеча мен умуман танимайдиган инсонлар ҳам мени туғилгна куним билан табриклади. Ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман. Ҳамма айтган эзгу тилакларингиз уч карра бўлиб ўзингизга қайтсин! Мен бахтлиман! Дўстларим, ҳамкасбларим ва кузатувчиларимга меҳр улашганингиз учун раҳмат, дейман. Меҳр-муҳаббат дунёни қутқаради. Бугун эса сизнинг меҳрингиз менинг дунёимни қутқаради ва мени бахтиёр этади. Миннатдорман!”,—деб ёзди актриса ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!