Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти кунлари маълум бўлди

14:32, 10 август

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўзининг навбатдаги яккахон концерти баннерини жойлаштирди. 

Унга кўра, 9-10-11-12-13 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида хонанданинг “Қирмизи олма” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади. 

Концертда фонограммадан фойдаланилади. 

“Ҳар гал сиз билан учрашганимда менда янги ниятлар уйғонади. Концертда кўришгунча!”,—дейди Улуғбек Раҳматуллаев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!