“Кўнгил айнишининг сабаби нима?”

15:37, 10 август

Овқатлангандан кейин кўнглим айниб, қайт қилиш истаги пайдо бўлади.  Аввалига ошқозонга ботадиган бирор нима тановул қилдиммикан дегандим. Аҳамият берсам, бу ҳолат тез – тез такрорланаяпти.  Безовталикнинг сабаби нима бўлиши мумкин? 

Мурод, Тошкент вилояти 

Ошқозон, жигар, ўт қопи ва ҳазм қилиш аъзоларидаги ўзгаришлар кўнгил беҳузурлигини пайдо қилиши мумкин. Шу билан бирга қаттиқ қовурилган, ёғли, кўп миқдорда зиравор қўшилган  таом ва егуликлар ҳам ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Безовталик бошланганида овқат ҳазм қилишига кўмаклашувчи препаратларни синаб кўринг.  Пиёда юриш, кам-камдан тановул қилиш ва таомномани янгилашга уриниб кўринг. Шунда ҳам ўзгариш сезилмаса шифокорга мурожаат этиб, меъда ва жигар ишини текширтиринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!