Йигитали Мамажоновнинг чимилдиқда ўтирган сурати муҳокамаларга сабаб бўлди(Фото)

16:02, 10 август

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram’даги саҳифасида: “Урф-одатларимиз жуда ҳам гўзал-да!”, деган изоҳ билан эълон қилан сурати турли муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзади “Дарё”

Суратда Йигитали Мамажонов чимилдиқда бир келинчак билан ўтиргани акс этган. Бу сурат қачон, қаерда, қай мақсадда олинганини аниқлаш мақсадида нашр мухбири актёр билан боғланди.

“Бу сурат ёш режиссёр Малика Тешабоеванинг ишчи номи ‘Бегуноҳ’ бўлган фильми с’ёмкаси вақтида олинган. Фильмда ўртанча ўғил ролини ижро қиляпман”, — деди деди Йигитали Мамажонов.

“Фильмнинг якуний номи ҳали тасдиқланмагани учун, бу ҳақда саҳифамда ёзмаган эдим. Суратда ёнимдаги қиз — фильмдаги партнёрим, актриса Ситора Алимжонова”, — дея қўшимча қилди актёр.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!