Россиялик хонанда Сати Казанова 55 ёшли тадбиркорга турмушга чиқмоқда

16:21, 10 август

Россия ОАВларида хонанда Сати Казанованинг тўйи яқинлиги ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади “Woman.ru” нашри. 

33 ёшли Сати шу вақтга қадар бирор марта ҳам турмуш қурмаган. Хонандага ошиқ бўлганлар сони кўп бўлса ҳам, Сати уларнинг биронтасига турмушга чиқишга рози бўлмаган. Бироқ 55 ёшли тадбиркор Александр Шенкман Сатининг юрагини забт этишга муваффақ бўлди. ОАВларнинг маълумот беришича, улар тўйга тайёрланишмоқда. Сати шу пайтгача севмаган одам билан турмуш қургандан кўра, ёлғиз яшашни афзал кўрган. Жуфтлик тўйни бу йил ўтказишни режалаштирган эди, аммо Сати янги хайрия лойиҳаси устида иш олиб бораётгани туфайли тўй орқага сурилган.

“Ҳозир тўй ташвишлари ҳақида ўйлашнинг вақти эмас. Тўйни қай тарзда ўтказишни батафсил муҳокама этганмиз. Сати қаттиққўл кавказ оиласида вояга етганини ҳисобга олиб, тўйни анъанавий кавказча тарзда ўтказишни режалаштирганмиз. Тўй камида уч кун Москвада ва Сатининг она шаҳри Нальчикда ўтказилади”, деб маълумот берди Сатининг дугонаси Анастасия Шелкова  StarHit нашри мухбирларига. Унинг айтишича, дугонасининг тўйи 2017 йилнинг баҳор ёки ёз ойларида бўлиб ўтади. Сати тўйда иштирок этиши кўзда тутилган мусиқачи дўстларини ҳозирданок никоҳ маросимига таклиф этган ва никоҳ кўйлагини ҳам танлаб қўйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!